Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
*«Уч нарса борки, улар кимда бўлса, Иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковларидан ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари, бир кишига фақат Аллоҳ таоло учунгина муҳаббат қилмоғи ва куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши»,* дедилар».
Бешовларидан Абу Довуд ривоят қилмаган.
Манба: Ислом.уз, зикр аҳлидан сўранг.
Ҳурматли жамоат. Талаб ва таклифлар бўлса ёки каналимиз мавзусидаги реклама бўлса қуйидаги рақамдаги ватсапга мурожат қилишингиз мумкин:
+996755410075